» » Зарбдор туманида қаровсиз аҳволда ётган спорт мактаби янгиланди

Зарбдор туманида қаровсиз аҳволда ётган спорт мактаби янгиланди

25 декабрь 2023 г 769 Комментарии: 0

Президентдимиз бошчилигида Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1970 йилларда қурилган бино шу кунга қадар қаровсиз аҳволда Спорт мактаби, 2-сектор ҳудуди Лалмикор МФЙ идораси сифатида фаолият юритиб келган. Таъмирталаб аҳволга келиб қолган бино Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қайтадан тўлиқ таъмирланиб, атрофи боғу-роғларга айлантирилди. «Open budjet» (Ташаббусли буджет) лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсум доирасида 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ эвазига қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бугунги кунга келиб Зарбдор спорт мактабининг янги, замонавий ушбу филиалида 3 та спорт зал мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида кураш, мини футбол, волейбол, стол тенниси, бадментон, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича машғулотлар олиб боришга мўлжалланиб ўз иш фаолиятини бошлади.
Ушбу бинонинг очилиш тадбирида туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Даставвал туман ҳокими ушбу тарихий кун билан туман аҳлини ва йиғилганларни қутлади. Сўз олган кенг жамоатчилик вакиллари туманимизнинг шу кунгача босиб ўтган тарихи ҳақида тадбир иштирокчиларига муҳим бўлган маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг туман Маданият бўлимига юртбошимиз томонидан совға қилинган «Дамас» автомашинасини топширди.
Тадбир давомида туман Маданият бўлими хонандалари ижросида концерт дастури намойиш этилди. Марказий ҳарбий қисм томонидан ҳарбийларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукҳ бағишлаган бўлса, элимиз ардоғидаги санъаткор Хуршид Расуловнинг жонли ижродаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!