» » “Жиззахсув таъминот» МЧЖ Дўстлик филиали фойдаланишга топширилди

“Жиззахсув таъминот» МЧЖ Дўстлик филиали фойдаланишга топширилди

25 декабрь 2023 г 244 Комментарии: 0

Маросимда сўзга чиққан туман ҳокими Шавкат Дарвишев аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар, хусусан, “Жиззахсув таъминот» МЧЖ Дўстлик филиалининг кеча ва бугунига тўхталиб ўтди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мазкур филиал 1968 йилда ишга туширилиб, бугунги кунда қарийб 55,0 минг нафар туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келади.

Унда жами абонентлар сони 11 мингтани ташкил этиб, истеъмолчиларга кунига сал кам 5 минг метр куб ҳажмда тоза ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Айни пайтда эса туманимизга Президентимиз ташаббуси билан “Зарафшон” сув тармоғи ҳам ишга тушиб, ундан кунига 3000 метр куб, юмшоқлик даражаси 3 га тенг бўлган сув қабул қилинмоқда.

Таъкидлаш керакки, филиал Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли қарор асосида қарийб 5 млрд. сўм Давлат бюджети маблағи ҳисобидан қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Унда иккита жами 4800 метр куб ҳажмли сув сақлаш иншооти таъмирланди. Истеъмолчиларга сув етказиб бериш учун 8 та тежамкор замонавий сув насослари, 2 та юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилди. Филиалга табиий газ тармоғи олиб келиниб, ишчи хизматчиларга қулай меҳнат шароити яратилди. 10 Квт ли қуёш панели ўрнатилиши аҳолига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш имкониятини бермоқда.

Маросимда кенг жамоатчилик вакиллари филиалда амалга оширилган таъмирлаш ишларига юқори баҳо беришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!