Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
26 декабрь 2023 г 194 Комментарии: 0
Туманнинг Мулкуш қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси учун туман ҳокими, 1-сектор раҳабари Ж.Оқбоевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда, масалаларга доир ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллий аҳоли ва ёшлар иштирок этди.
Сектор раҳбари қабулга келган фуқаролар ва ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларини тинглади.
Маҳалла ҳаётидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларини ўрганди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!