Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг эллигинчи сессияси ўтказилди
27 декабрь 2023 г 335 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ва вилоятнинг 2024 йилги маҳаллий буджетини тасдиқлаш масалалари бўйича сессия ўтказилди.
Сессияда кенгаш депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди раҳбар ходимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари – Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари Шадманов Адхам ва Жалолов Зафаржон , Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Фозилкаримов Отабек, Солиқ қўмитаси департамент раҳбари Қурбанов Зиёдаддин қатнашди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига бешта масала киритилди.
Дастлаб, сессия кун тартибида асосий ўрин эгаллаган Жиззах вилоятининг 2024 йилги маҳаллий буджетини тасдиқлаш тўғрисида Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи – Акбар Раҳматуллаев сўзга чиқиб, буджет лойиҳасини ҳақида маълумот берди.
Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси – Шуҳрат Умаров ҳамда Жиззах вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳамид Ҳасановлар сўзга чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беришди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати - Коррупцияга қарши курашиш ва суд-хуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси – Шадманов Адхам Жиззах вилоятида Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш юзасидан ахборот берди.
Шундан сўнг, Жиззах вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставка миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов маълумот берди.
Сессияда бир гуруҳ фаол депутатлар ҳамда "Йил аёли" унвони соҳибаси Жиззах шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Рўзигул Орзиқулова ҳам вилоят ҳокими томонидан тақдирланди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллигинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!