Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Самарали фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари тақдирланди
28 декабрь 2023 г 301 Комментарии: 0
Давлат раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан ёшлар билан ишлаш соҳасида янги тизим яратилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилди.
Ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллада ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали ҳаётда ўз ўрнини топиши борасида 2023 йилдаги самарали фаолияти учун вилоятнинг шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги 39 нафар ёшлар етакчиларига Маҳаллаларда ёшлар билан
ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбаевнинг эсдалик совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!