Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Хитойлик тадбиркорлар билан манфаатли учрашув ташкил этилди
28 декабрь 2023 г 496 Комментарии: 0
Хитойлик бир гуруҳ ишбилармон доиралари билан “Ўзбекистон экспортчилар” уюшмаси ҳамкорлигида “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасида ўтказилган ташриф чоғида корхона масъуллари, маҳаллий экспортёрлар, ХХРсининг тўқимачилик, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги йирик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “давра суҳбати” ташкил этилди.
Мулоқот аввалида хитойлик ишбилармонларга яқиндагина ишга туширилган “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси фаолият кўлами, ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида ахборот берилди.
Йирик инвестициявий лойиҳа сифатида баҳоланмиш мазкур комплексда мева-сабзавотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва экспортга йўналтириш бўйича яратилган кенг имкониятлар юзасидан меҳмонлар батафсил таништирилди.
Шундан сўнг хитойлик ишбилармонларга сабзавот ва меваларни ишлаб чиқариш ҳамда чуқур қайта ишлаш корхоналари, ХХР истеъмолчилари учун экспортбоп бўлган турли экинлар, хусусан, дуккакли ва полиз маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган “BMB Agro” кластернинг имкониятлари ҳақидаги атрофлича маълумот берилди.
Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича “BMB-OPERA ZAFFERANO” қўшма корхонасида италиялик ҳамкорлар билан амалга оширилган лойиҳа эса хитойлик ҳамкорларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса аниқ – хорижлик бизнес аҳли ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли тижорат алоқаларини йўлга қўйиш, шу орқали узоқ муддатли шерикчилик ришталарини ўрнатишдан иборат.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!