Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қишлоқ хўжалиги вазири “BMB-NRC Agrologistics” ҚК томонидан барпо этилаётган агрологистика комплекси билан танишди
14 сентябрь 2022 г 707 Комментарии: 0
Ишчи гуруҳ Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган замонавий агрологистика комплекси фаолиятини ўрганди.
Ташриф давомида иштирокчилар агрологистика комплекси ҳудудида ташкил этилаётган ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган музлатгич омборлари қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Қишлоқ хўжалиги вазири мазкур агрологистика комплекси қурилиши экспортчилар учун бир қатор қулайликлар, хусусан, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва маҳсулотларни қисқа вақт ичида манзилларига етказиб беришга шароит яратиб берган ҳолда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!