Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қишлоқ хўжалиги вазири Зоминдаги соҳа фаолияти билан танишди
13 сентябрь 2022 г 707 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Зомин туманига ташриф буюрди.
Дастлаб вазир тумандаги олма, ўрик каби мевали дарахтлар экиб 500 гектар ерда интенсив боғ барпо этган “Агро финанс лизинг” АЖ корхонаси бўлиб, корхона фолияти ва у ерда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, вазирга боғ мутахассислари томонидан 112,6 гектар майдонда яратилган нокзорлар намойиш этилди. Шунингдек, меваларнинг ҳолати, ҳосилдорлиги ва истеъмолгача етказиб берилишигача бўлган жараён ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилди. Бундан ташқари, корхона ҳудудида 93 гектар майдонда павловния дархти экилиб ташкил этилган павлония плантатсияси ҳам кўрсатилди.
Вазирнинг Зомин туманидаги кейинги манзили “Баракали ҳосилдор ерлари” фермер хўжалиги бўлди. Фермер хўжалигига ташрифи давомида вазирга 25 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими орқали етиштирилган пиёз майдони таништирилди. Айтиш мумкинки, замонавий технологияларни жорий этиш орқали ташкил этилган ушбу майдонда, анъанавий усулда экилган ҳосилга нисбатан 1,5-2 баробар кўпроқ (1 гектар ердан 100-110 тонна) ҳосил олиниши мумкинлиги амалий кўрсатиб берилди.
Шунингдек, вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ Пешоғар МФЙда ташкил этилган “Зомин олам гуллари” кооперациясида ҳам бўлишди.
20 нафар гулчи аёл томонидан 15 гектар майдонга эга 1,2 млрд сўмлик лойиҳа вазирда катта таасурот қолдирди. Вазир билан учрашув давомида фермер аёлларнинг гулчиликни ривожлантириш учун ссуда ажратиш, аҳолига хизмат кўрсатиш учун кичик агрологистика мажмуасини ташкил этишда амалий ёрдам бериш таклифлари ижобий ҳал этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!