Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилояти прокурори BMB NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган комплексда бўлди

Жиззах вилояти прокурори BMB NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган комплексда бўлди

14 июль 2022 йил
882
0

Жорий йилнинг 13 июль куни Жиззах вилояти прокурори Ислом Эргашходжаев Шароф Рашидов тумани 2-сектор ҳудудида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюрди.

Ташриф давомида 2-сектор раҳбари Ислом Эргашходжаев BMB NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган комплексдаги бунёдкорлик ишлари, шунингдек компаниямиз томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган бир қатор лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Компания Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида Ислом Эргашходжаев Юртбошимиз томонидан “Мегалойиҳа” деб таърифланган ушбу комплекс шубҳасиз Жиззах вилоятининг ижтимоий–иқтисодий ривожланишига самарали ҳисса қўшадиган йирик мажмуа бўлишига ишонч билдирди ва компаниянинг бунёдкорлик ишларида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур комплекс шу йилнинг 4-чорагида эксплуатацияга топширилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар