Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат даромадига олинган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилишининг самарадорлиги
05 январь 2024 г 264 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–101-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси»нинг 11-бўлими 4-бандида Давлат даромадига олинган мол-мулкларни, (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар мустасно,) шартнома-воситачилик орқали фаолият юритувчи ташкилотлар буюртмасига кўра, соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида электрон савдо дўкони орқали сотиш тартибини жорий қилинмоқда.
Қарор лойиҳасини қабул қилишдан мақсад божхона, солиқ, суд ва бошқа органлар томонидан давлат даромадига олинган товар-моддий бойликларни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотлари буюртмасига кўра, сотилаётган маҳсулотларни ягона платформага жойлаштиришга ҳамда савдоларни шаффоф тарзда амалга оширишга эришишдан иборат.
Қарор лойиҳасида 2023 йил 1 сентябрдан давлат даромадига олинган мол-мулкларни (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотиш мақсадида
“E-auksion” электрон савдо платформасида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифга розилик бериш, Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
М.Анарбоев
“Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” АЖ
Жиззах вилояти гуруҳ раҳбари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!