Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сотувга чиқарилишини олди олинди
06 январь 2024 г 248 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳудудий туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Шароф Рашидов, Зафаробод, Ғаллаорол, Зарбдор ва Пахтакор туманларида фаолият юритувчи “B.O.”, “Y.F.”, “SH.Y.” “K.V.” МЧЖ ҳамда “E.M.” хусусий корхонаси савдо дўконлари сотувчилари харидорларга “GOLD”, “Portveyn”, “Талая”, “Журавли” ва “Чистая водка” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларида сотувга қўйилган жами 3 581 дона ҳар хил турдаги қалбаки акциз маркали алкоголь ва 125 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!