» » Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Қўшма Штатларга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Қўшма Штатларга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

06 январь 2024 г 216 Комментарии: 0

Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган талаба қариндоши билан тил бириктириб, маҳаллий фуқарони АҚШга юбориш учун 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган.Талаба сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
ДХХнинг Жиззах шаҳрида ўтказган тезкор тадбирида Андижонда яшовчи шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни АҚШга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи шахс тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони АҚШга юбориш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган. Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида ДХХ томонидан ушланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!