Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зўравонликка қарши ҳамкорлик
07 декабрь 2023 г 142 Комментарии: 0
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25-ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2023-йил 25-ноябрдан 10-декабргача “Биз зўравонликка қаршимиз” 16 кунлик акцияси бўлиб ўтмоқда. Акция доирасида Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги Saferworld халқаро ташкилоти ҳамда Жиззах вилоят “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбар ва ходимлари, Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва хотин-қизлар бўйича катта инспекторлари, хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, давлат органларининг манфаатдор идоралари ҳамда фуқаролик жамиятининг вакиллари иштирок этишди.
Суҳбат жараёнида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Гулнора Нормуродова, Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайёра Холмирзаевалар 25-ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 16 кунлик “Биз зўравонликка қаршимиз” Акциясининг бугунги кундаги долзарблиги ва хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин эгаллаганлигини таъкидлашди.
Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ижрочи директори томонидан Наманган, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ва ННТлар қошидаги Шелтерларнинг эҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлил натижалари тақдимот қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!