» » O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида суҳбат ўтказилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида суҳбат ўтказилди

29 ноябрь 2022 г 499 Комментарии: 0

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида  “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда, O`zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, депутатлар, Ички ишлар ходимлари, психологлар ҳамда Жиззах шаҳридаги мавжуд 34 та маҳалла  хотин-қизлар фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур тадбир жорий йил ноябрь ойининг бошидан бошлаб, O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирларнинг узвий давоми бўлди. Кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда вилоятнинг барча туманларида бўлиб ўтган учрашувлар, давра-суҳбатлари, очиқ мулоқотларда, фуқароларнинг, кенг жамоатчиликнинг эътиборини хотин-қизларга нисбатан зўравонлик муаммосига, ҳамда уларнинг ҳуқуқини илгари суриш масалаларига қаратилди.

Таъкидланганидек, вилоятда зўравонликдан жабр кўрган, ижтимоий оғир аҳволдаги ва ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор хотин-қизлар мутасаддилар, депутатларнинг узвий назоратига олинган. Уларга тиббий, психологик, ижтимоий, моддий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатилган.

Афсуски, тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари анчагина кўп бўлиши мумкин. Чунки, уйдаги гапни кўчага чиқармасликка интиладиган ёки ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билмайдиган хотин-қизлар ҳам борлиги шубҳасиз. Шу сабаб, ушбу долзарб муаммони бартараф этишда кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги талаб қилинади.

Айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, қийин аҳволда қолган хотин-қизларга реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳақида маълумотлар бериш шу сабаб ўта муҳим.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари умумлаштирилиб, келгуси иш режалари белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!