Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда хотин-қизларга Президент маърузасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
04 январь 2019 г 2 396 Комментарии: 0
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими томонидан Жиззах Политехника институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузаси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган амалий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда O`zLiDeP вилоят, туман Кенгаши депутатлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, партия лойиҳаларида иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ёшлар, талабалар ҳамда “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари иштирок этишди.
Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг маърузасидан келиб чиқадиган хулосалар, амалга оширилиши лозим бўлган мақсад ва вазифалар билан биргаликда, оила, соғлом авлод, ёшлар тарбияси, хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва бу жараёнда маслакдошларимизнинг ўрни каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Саида УМАРАЛИЕВА
O`zLiDeP вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!