» » Ғаллаоролда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида 16-кунлик акцияси борасида давра суҳбати ташкил этилди

Ғаллаоролда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида 16-кунлик акцияси борасида давра суҳбати ташкил этилди

28 ноябрь 2023 г 268 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 25 ноябридан 10 декабригача “Биз зўравонликка қаршимиз” акцияси доирасида Ғаллаорол туман Маданият марказида хотин-қизларни турли хил ёд ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида туман хотин-қизлари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, зўравонликни олдини олиш йўналишидаги тарқатма материаллар тарқатилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволлари юзасидан давра суҳбатлари ташкил қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!