» » Дўстлик туманида вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Дўстлик туманида вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

10 январь 2024 г 308 Комментарии: 0

Унда вилоят прокуратураси ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда туман фермерлари иштирок этишди.

Йиғилиш жорий йилнинг 5 январида қабул қилинган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5-сонли Президент қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Тадбирда Ойбек Ашурматов сўзга чиқиб қарорнинг мазмун-моҳияти, хусусан фермер хўжаликлари яратилаётган имконият хусусида гапирди. Таъкидланганидек қарорга кўра:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

Сув хўжалиги вазирлигининг туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

✅Йиғилишда қишлоқ хўжалиги бўйича бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!