Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида маҳаллий солиқларни йиғишда фаоллик кўрсатган 3 та маҳалла вакиллар рағбатлантирилди
13 январь 2024 г 386 Комментарии: 0
Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи солиқ даври учун 15 апрель ва 15-октабрга қадар тенг улушларда тўланиши лозим.
Аммо, фуқаролар, корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи - ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда.
Ушбу солиқ тушумларини ундиришда эса маҳалла фаолларининг хизмати катта. Жиззах шаҳар ҳокимлигида 2023 йилда маҳаллий солиқларни ундириш, солиқ қарздорлигини камайтиришда фаоллик кўрсатган 3 та МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва солиқчилар рағбатлантирилди.
Жумладан,
1-ўринни қўлга киритган «Қассоблик» МФЙ учлиги ҳар бирига Iphone 15;
2-ўринни эгаллаган «Раваллиқ» МФЙ учлигига катта экранли смарт телевизор;
3-ўринни эгаллаган «Маданият» МФЙ учлигига эса Артель кондиционерлари совға қилинди.
Совғалар Жиззах шаҳар жамоатчилиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!