» » Хитойлик тадбиркорлар билан келишув меморандумлари имзоланди

Хитойлик тадбиркорлар билан келишув меморандумлари имзоланди

20 январь 2024 г 306 Комментарии: 0

Жиззах вилояти делегация аъзолари олий даражадаги ташрифга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Хитой Халқ Республикаси Хебей, Гуанчжау, Ханчжау, Шандун провинцияси, Синдао шаҳарларига ташрифи мобайнида бўлиб ўтган бизнес-форум ва икки томонлама тадбирлар доирасида Жиззах вилояти делегацияси ва Хитой тадбиркорлари ўртасида бир қатор келишув меморандумлари имзоланди. Жумладан:

- Туризимни ривожлантириш мақсадида соғломлаштириш маскани, замонавий меҳмонхона, ЭКО боғ ва спорт мажмуаси барпо этиш бўйича «ДонгФанг йи» билан;

- Замонавий автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «Греат Wалл Мотор Cомпанй Лимитед» билан;

- Мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «ВАЛEНТИ ПОЭТРЙ ФУРНИТУРE Cо ЛТД» билан;

- Металлургия сохасида метални қайта ишлашни ташкил этиш бўйича «МСС Интернатионал Инcорпоратионал» ЛТД билан;

- Замонавий тракторлар ва комбайнлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «Қингдао Луҳиа Граин анд оил Гроуп» билан;

- Фармацевтига тармоғини ривожлантириш, турли хил дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «Синопҳарм» билан;

- Текистил сохасида ишлатиладиган турли хил бўёқлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «Мунгшенг Ҳолдинг гроуп» билан;

- Электротехника воситаларини ишлаб чиқариш бўйича «Қингдао Каиненг Энвиронментал Протеcтион Течнологй Cо.,ЛТД» билан;

- Махсус оёқ кийимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «Шандонг Бест Серве Сафетй Шоэ ЛТД» билан;

- Замонавий кўргазмалар зали (Шоурум) барпо этиш бўйича «Шандонг Эхпрессwай Қилу Инвестмент анд Девелопмент Cо.,ЛТД» билан келишув меморандумлари имзоланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!