Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
29 январь 2024 г 298 Комментарии: 0
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Зарбдор тумани, “Тараққиёт” маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича тасдиқланган йўл харитасининг ижроси доирасида ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида тумандаги юзга яқин корхона, ташкилот, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари ўзларидаги мавжуд 350 та бўш ва вакант иш ўринлари билан иштирок этди. Унда иштирок этганларнинг 92 нафарига, шундан маҳаллаларда истиқомат қилувчи 50 нафар хотин-қизга ҳамда 42 нафар банд бўлмаган фуқароларга тумандаги корхона, ташкилот, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликларига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!