» » Форишда «Бўш иш ўринлари» мeҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Форишда «Бўш иш ўринлари» мeҳнат ярмаркаси ташкил этилди

15 декабрь 2023 г 323 Комментарии: 0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги «Боғдон» маҳалласида жойлашган 30-сон маданият маркази биносида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси,  мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими, туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан  ҳамкорликда иш билан банд бўлмаган ёшлар ҳамда ҳотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси  ўтказилди.

«Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида тумандаги 18 та корхона, ташкилот,  муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 35 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 8 нафар ишсиз фуқаролар йўлланма асосида ишга юборилди. Улардан 5 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, шуларнинг 1 нафари Пробация рўйхатида турувчи фуқаролардир.

12 нафар фуқароларга «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни тўғрисида ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!