» » Жиззах шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмакаси бўлиб ўтди

Жиззах шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмакаси бўлиб ўтди

27 май 2023 г 560 Комментарии: 0

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Жиззах шаҳар бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги Ишга марҳамат мономарказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмаркада 63 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1230 та бўш иш ўринлари хамда квоталанган иш ўринлари билан ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш қўшма корхоналари ва миллий ҳунармандлар ўзларининг ишлаб чиқарилаётган махсулотлари билан қатнашишди.

Бундан ташқари ярмаркада тижорат банклари томонидан ишсиз ҳамда иш билан банд бўлмаган фуқароларга имтиёзли кредитлар бўйича ҳуқуқийи маслаҳатлар берилди.

Ярмаркада маҳаллардаги ишсиз фуқаролар, пробацияда рўйхатда турган иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда ишсиз ёшлар қатнашишди.

Шулардан 14 нафарига ўзлари танлаган бўш иш ўринларига 8 нафарига касб-ҳунарга ўқишлари учун Ишга марҳамат мономарказига ҳамда 3 нафарига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!