Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 22 нафар хотин-қизларга ўзлари танлаган йўналишлар бўйича марказда ўқишлари учун йўлланма берилди
19 апрель 2022 г 688 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Қарори билан вилоят марказларида мономарказлар ташкил этилган.
Президент қарори ижроси юзасидан Жиззах ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан вилоятдаги барча қўшин турларида хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг 100 нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги «Ишга мархамат» мономарказида ижтимоий тадбир ўтказилди.
Тадбир якунига кўра, хотин-қизларнинг 22 нафарига ўзлари танлаган йўналишлар бўйича марказда ўқишлари учун йўлланмалар топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!