Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди
08 октябрь 2022 г 669 Комментарии: 0
Туманда иш билан банд бўлмаган ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва касбга йўналтириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, оила ва хотин-қизлар туман бўлими ҳамкорликда «Амир Темур» номли маҳаллада жойлашган 5-умумтаълим мактабида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами 17 та корхона, ташкилот, муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 55 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, меҳнат ярмаркасида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун 12 та иш ўринлари ҳам таклиф этилди.
«Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида жами 31 нафар фуқаролар қатнашиб, уларнинг 10 нафари ўзларининг касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларда ишлаш учун ишга юборилди. Ишга юборилганларнинг 5 нафарига ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига ва 5 нафарига доимий ишларга йўлланма берилди.
Меҳнат ярмаркасида қатнашган 15 нафар фуқароларга аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!