» » Арнасой туман Ички ишлар бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Арнасой туман Ички ишлар бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

19 август 2023 г 368 Комментарии: 0

Арнасой туман Ички ишлар бўлими томонидан туман прокуратураси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорликда туман Пробация гуруҳи ҳисобида турган ишсиз фуқаролар учун “Ишга мархамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш иш ўринларига 5 нафар пробация рўйхатидаг фуқаролар, жумладан ёшлар ишга жойлаштирилиб, уларга йўлланмалар берилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу сабабдан бу каби тадбирларнинг ўтказилиши, пробация рўйхатидаги фуқароларнинг бандлиги таъминланиши келгусида уларнинг жиноят кўчасига киришини олдини олади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!