Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
10 май 2023 г 476 Комментарии: 0
Фуқароларнинг ишсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этилишини таъминлаш, бандлиги таьминланмаган, муқим иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларни иш билан таьминлаш мақсадида Арнасой туман ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, туман ИИБ ҳамкорлигида туман Бандликка кўмаклашиш марказида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида ногиронлиги борлар, жазодан қайтганлар, чет давлатлардан қайтганлардан, оғир турмуш шароитидаги ҳотин қизлар иштирок этишди.
Унга туманимиздаги 8 та корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субьектлар ўзларидаги мавжуд 172 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!