» » Зомин туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Зомин туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

25 октябрь 2023 г 272 Комментарии: 0

Зомин туманида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси билан тумандаги «WELL RIGTH» МЧЖ биносида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмарка қатнашчиларига зарур ижтимоий шарт шароитлар яратилди, тумандаги «WELL RIGTH» МЧЖ маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Меҳнат Кодекси бўйича маслаҳат бериш бурчаклари, бўш иш ўринлари бўйича стендлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Меҳнат Кодекси бўйича мурожаат қилган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Ярмаркада мурожаат қилган 38 фуқаролардан 12 нафари ўз соҳалари бўйича ўзларига маъқул бўлган иш билан таъминланди, 5 нафар фуқаро Зомин касб ҳунарга ўқитиш мактабига ўқишга йўлланма асосида юборилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!