» » Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупциягақарши курашиш тизимининг  фаолият кўрсатиши тўғрисида  2023 йил 12-ойлик УМУМИЙ   ҲИСОБОТ

Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупциягақарши курашиш тизимининг  фаолият кўрсатиши тўғрисида  2023 йил 12-ойлик УМУМИЙ   ҲИСОБОТ

29 декабрь 2023 г 111 Комментарии: 0

 

 

  1. Ташкилотнинг Коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилганлиги тўғрисида умумий ахборот

            Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2023 йил 12 ойидавомидажорий йилга мўлжалланган йўл харитасида режалаштирилган ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш, назорат қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳаларида  ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида чора-тадбирлар амалга оширилди.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Иловага мувофиқ тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги чора-тадбири ижроси вилоятҳокимининг 2021 йил 27 сентябрь кунги 152-3-0-Q/21-сон қарори билан вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаситашкил этилган.

  1. Сиёсат ва тартиб-таомиллар

             Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 03-07/6280-сонли хатига ва 18 октябрдаги01-07/6859-сонли тавсияларига мувофиққуйидаги:

  • вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;
  • вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида ходимларни коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида контрагентларни текширишга оид йўриқнома;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;
  • вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизими ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича низом;
  • вилоят ҳокимлиги тизимида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш регламенти;
  • вилоят ҳокимлиги одоб-аҳлоқнамунавий қоидалари;
  • вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг фаолияти тўғрисидаги намунавий низом;
  • давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низомлардан

иборат коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички идоравий ҳужжат намуналари ишлаб чиқилиб вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги  “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 306-3-0-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланиб, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асослар яратилиб амалиётга татбиқ этилиши таъминланиб, расмий веб-сайтда  жойлаштирилди.  

 2023 йил12-ойи давомида вилоят, шаҳар-туман ҳокимликлари фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатлар  коррупциявий нормаларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ўрганиб чиқилди.

       Ўрганиш давомида  вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликларида қабул қилинган фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатларда коррупциявий нормалар аниқланмади.

III.Хавф-хатарларни баҳолаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада  жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг  2022 йил 30 ноябрь кунидаги “Вилоятда Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 611-3-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ ҳокимият тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида, ҳокимлик тизимида  коррупциявий хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган вазифа ва функциялар аниқланиб, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхати шакллантирилиб, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича  коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйҳати ва чора-тадбирлар  режаси ишлаб чиқилди.

        Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилди, инсон омилини қисқартириш ва давлат  ташкилоти фаолиятини рақамлаштирилиб, жамоатчилик назорати йўлга қўйилди, расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва тарқатиш жорий этилди, коррупцияга қарши курашишга қаратилган ишларамалга оширилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди, ишонч телефонлари ва алоқа каналларида тарғибот ишлари амалга оширилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича ички ҳужжатларга тўлиқ риоя қилишлари назоратга олинди.

        Вилоят ҳокимлигининг соҳага масъул ходимларига хизмат фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги  “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон ва 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон қарорлари талабларига қатъий риоя қилиниши белгиланди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги  ПҚ-240-сон қарорига асосан вилоят ҳокимлиги фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида коррупциявий хавф-хатарга энг кўп дуч келадиган вазифа ва функциялар аниқланиб, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйҳати шакллантирилди ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, “E-antikor.uz” электрон платформасида жойлаштирилиши таъминланди.

Ҳокимлик тизими ходимлари томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларидакоррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб ўқув машғулотларида вилоят ҳокимлиги ва барча шаҳар-туманлар ҳокимликлари  ходимлари  эътиборларига етказилиб, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилди.

  1. Амалга ошириладиган коррупцияга қарши курашиш

 тартиб таомиллар

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг 2022-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан назорат режасига мувофиқ  вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туманлар ҳокимликларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш текширув шаклида ўтказилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши сиёсати билан таништирилганлиги, ҳокимликларда коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш бўйича алоқа каналларининг мавжудлиги, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари ва тартиби, харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларнинг мажбурий текширилишининг ўтказилиш аҳволи, манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида олиб борилаётган ишлар аҳволи  ўрганиб чиқилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича тушинтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Жорий йилнинг 12 ойи давомида вилоят ҳокимлиги, Жиззах шаҳар, Ғаллаорол, Пахтакор, Зарбдор, Шароф Рашидов, Бахмал, Фориш,Арнасой, Дустлик, Зомин, Янгиобод тумани ҳокимликларида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатларнинг бажарилиши, коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат тартибида текширишлар ўтказилди.

         Коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларга оид қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича 22 марта учрашув, семинар ва давра учрашувлари ўтказилиб, 1 марта телекўрсатув, 7 марта ижтимоий тармоқларда чиқишлар орқали профилактик чора-тадбирлар ўтказилди.

          Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жами  384  нафар бошқарув ходимлари,шундан 14 нафарҳокимлар, 87 нафар ҳоким ўринбосарлари, 59 та бошқарма, котибият, бўлим, гуруҳ, шўъба, девонхона раҳбарлари, 5 нафар чегара бўйича ёрдамчиси, 14 нафар ахборот хизмати раҳбарлари ва 205 нафар мутахассислар умумий, коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган лавозимлар бўйича махсус турлари бўйича коррупцияга қарши ўқитилиши таъминланди.

          Текшириш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши юзасидан маълумотномалар тузилиб, ҳокимликларга камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бу камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб тўғрисида ёзма тавсиялар берилиб, ижрочи таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар олинди.

Назорат тартибида ўтказилган текшириш давомида ходимларнинг коррупцияга қарши талаб ва тартиб-таомилларидан хабардорлиги танлов асосида  ходимларнинг билимлари тест орқали текширилди.

         Ишга номзодларни текшириш

Ҳокимлик тизими ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш, юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик, шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик максадида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш  фаолиятини  самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  ПФ-5177-сонли қарорига мувофиқ  2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.

          2023 йилнинг 12 ойи давомида вилоят ҳокимлигида  мавжуд 10та  вакант иш жойларига ходимларни ишга қабул қилишПФ-5177-сон қарорига мувофиқ очиқ танлов асосида амалга оширилиб, ишга қабул қилинган номзодларустидан манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом ва ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома талабларига риоя қилган ҳолдатекширувлар ўтказилиб манфаатлар тўқнашуви ва бошқа салбий ҳолатлар аниқланмади.

Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш

Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари  ва уларни ишлаш тартиби тўғрисидаги маълумотларни расмий  веб-сайт ва бошқа ОАВларда жойлаштирилиб, ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалар, телеграм бот орқали келиб тушадиган мурожаатларни коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходими томонидан қабул қилиш, дастлабки текширувдан ўтказиш, манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабарларни қабул қилиш реестрини юритиш ва мурожаатларни рўйхатга олиш, хабар берувчининг анонимлигини таъминлаш тартиби жорий этилди.

Ҳокимлик ходимларига манфаатлар тўқнашуви мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилиб уларга ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажаришда ва ҳокимият манфаатларини ифодалашда низомда белгиланган тамойилларга амал қилишлари,  манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан ўзларини сақлашлари, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида қандай ҳолларда ходимлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериши  кераклиги тушинтирилиб, низом талаблари имзо қўйдирилган ҳолда таништирилди. 

  Вилоят ҳокимлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тегишли ички идоравий ҳужжатга асосан  штат бирлиги бўйича ишловчи жами 59 нафар ходимлар ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларида  2023 йил 12-ойи давомида тўлдирилган манфаатлар тўқнашуви бўйича йиллик декларациялар ва бўш жойларга ишга қабул қилинган 10  нафар номзодларни лавозимга тайинлашда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилишда тўлдирилган декларация аризалари таҳлил қилиниб  манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.

Коррупцияга қарши қоидаларни шартномаларга киритиш

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6313-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2022 йил 5-августдаги 254-3-0-F/22-сон фармойиши қабул қилиниб, унга мувофиқ вилоят, шаҳар-туман ҳокимликларида бўш иш ўринларига ходимларни ишга олишда тузиладиган меҳнат  шартномаларида ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномалардақонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тавсиявий характердаги коррупцияга қарши курашиш шартларидан фойдаланиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар юборилиб, амалиётга тадбиқ этилди.

 Контрагентларни текшириш

 Контрагентларни текширишга оид йўриқномага мувофиқ, ҳокимлик ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, контрагент билан шартнома тузиш тўғрисидаги қарорни тегишли даражада коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштирилган ҳолда қабул қилиш имконини берадиган тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текшириш механизми амалиётга татбиқ этилди.

        2023 йил 12 ойи давомида вилоят ҳокимлигида тузилган 163 та хўжалик шартномалари бўйича шартномовий муносабатга киришишдан олдин барча тақдим этилган ҳужжатлар бўйича  ижрочилар томонидан текширувлар ўтказилиб, хулосалар расмийлаштирилиши таъминланди.

  1. Таълим ва коммуникация

         Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг   коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларнинг ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга оид тарғибот тадбирлари доирасидаги фаолиятини 2023 йилда  тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

         Ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва дастлабки баҳолаш, натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарни камайтириш юзасидан коррупциявий хавф-хатарга энг кўп дуч келадиган ходимларнинг фаолият соҳалари ва лавозимларининг рўйхати шакллантирилиб, коррупциявий хавф-хатарни камайтириш мақсадида ходимларга коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвалига мувофиқ жорий йилнинг 12 ойи давомида вилоят ҳокимлиги,Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал, Зафаробод, Фориш, Дўстлик, Арнасой ва Фориш тумани ҳокимликларида коррупция қонунчилиги,  манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий ҳатти-харакатлар учун  жиноий, интизомий ва маъмурийлар жаворбгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллари ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мавзуларида, ҳамда ишга қабул қилинган ходимларни коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйичаўқув машғулотлари ўтказилди.

      2023 йил 27 апрель куни вилоят ҳокимлиги медиа марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиб телевидения орқали жамоатчиликка етказилди.

    “ 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида коррупцияга қарши курашишга чорловчи ижтимоий реклама баннерлари чоп этилиб Жиззах шаҳри ва туманлар марказларининг аҳоли гавжум қисмларига жойлаштирилди.

        “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” профилактик тадбири муносабати билан коррупцияга қарши курашиш бўйича барча шаҳар-туман ҳокимликларида, “Микрокредитбанк” акцииядорлик-тижрат банки Жиззах филиали ва “ЎзМиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти бош бошқармасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзуларида ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

 Вилоят ҳокимлиги веб-сайтида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, коррупция қонунчилиги, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви тушинчалари, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2023 йил 11 мартдаги “ Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 54-сон буйруғи, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун коррупциявий ҳолатлар бўйича хабар берганларни ҳимоя қилиши ва 2023 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 41-ялпи мажлисида мақулланган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисила”ги қонуни юзасидан 8 маротаба тушинтириш ва тавсиялар берилиб, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиш тўғрисида 2023 йилнинг хар чорак якунлари бўйича 4 маротаба брифинг ўтказилди.

 

  1. Коррупциявий хатти – харакатлар ва хуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар

        Вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва тегишли таъсир чораларини кўришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ҳақида келиб тушган хабарлар билан ишлашнинг асосий тамойиллари, шунингдек рўйҳатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш, ташкилот раҳбарига ҳисобот тақдим этиш тартиби,вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентига мувофиқ жорий этилди.

        2023 йил 12 ойидавомида  2 та вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларига нисбатан алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-харакатлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушди.

       2023 йил 28-июль куни вилоят ҳокимлигига  Жиззах шаҳар Наврўз маҳалласи, Боғзор (Садовая) кўчаси 28 хонадонда яшовчи фуқаро Яхшиликов Нурдавлат номиданЖиззах вилояти ҳокимлигига қарашли “Ягона буюртмачи хизмати” ИК собиқ директори Хасанов Хамид Алишер ўғли ва ўринбосари Қоплонов Достонларга нисбатан давлат мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ содир этаётган гайриқонуний хатти-харакатлари тўғрисидаги шикояти вилоят ҳокимлигининг умумий бўлимида №Я-1019-сон тартиб рақами билан хисобга олинган ариза юзасидан дастлабки текшириш ўтказилиб,Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари  тўғрисида”ги Қонунининг  3,29-моддаларига мувофиқ фуқаро Яхшиликов Нурдавлат номидан вилоят ҳокимлигига келиб тушган ёзма  шикоят аноним мурожаат деб хулоса қилиниб, кўриб чиқилмасдан қолдирилди.

Ғаллаорол туман, Сарбозор МФЙ, Сарбозор қишлоғида яшовчи фуқаро Холбўтаев Ихтиёр Холиқулович  2023 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ишонч телефони орқали мурожаат қилиб,  Ғаллаорол тумани ҳокими  Ж.Оқбоев устидан  аввал берган аризалари атрофлича қўриб чиқилмаганлиги, туман архитекторини пора билан ушлаб бергандан кейин туман ҳокими тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига ва ажратилган ер майдонидан фойдаланишга тўсқинлик қилаётганлигини маълум қилган.

Дастлабки текширув давомида фуқаро И.Холбўтаевнинг туман прокуратурасининг протести ва  туман ҳокимнинг қарори ҳамда бошқа ҳолатлардан норози бўлиб йўллаган мурожаатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, киритилган протест қонунийлиги бекор қилиш ва ўзгартиришга асослар йўқлиги тўғрисида 2021 йил 15 мартда жавоб хати юборилиб,  туман ҳокимининг қароридан норози бўлса маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига биноан маъмурий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва  вилоят прокуратураси жавоб хатидан норози бўлса юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушинтирилганлиги аниқланди.

        Юқоридагиларга кўра фуқаро И.Холбўтаевга туман ҳокимининг қарорларидан норози бўлса маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига биноан маъмурий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушинтирилиб  ёзма жавоб хати юборилди.

        Ҳокимлик тизимида ходимлар томонидан коррупцион ва бошқа жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида,  вилоят ДХХ масъул ходими билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилиб,  ходимларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунлари ҳамда этика ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушинтириш ва топшириқлар берилди.

 

VII. Мониторинг ва назорат

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Илова мувофиқ тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан  вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги чора тадбири  ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябр кунги 152-3-0-Q/21 -сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички  назорат шўъбасини  ташкил этилиб ижроси таъминланди ва давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга оширилганлиги тўғрисидаги  ҳисобот тақдим этилди.

             2023 йил 12 ойи давомида вилоят ҳокимлиги ва барча шаҳар-туманлар ҳокимликларида коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходимларининг коррупцияга қарши асосий талаблар ва тартиб-таомилларга риоят этилиши  юзасидан мониторинг текширишлар ўтказилиб, талаблар ва тартиб-таомилларни билишини текшириш мақсадида танлов асосида билим ва кўникмалари оғзаки ва тестлар орқали текширилганда, барча ходимлар тест саволларига 80 фоизидан юқори тўғри жавоб бериб, коррупцияга қарши умумий ўқитиш ва одоб-ахлоқ қоидаларини муваффақиятли ўзлаштирганлиги аниқланди.

 

  VIII. Аниқланган қоидабузарликлар ва уларга таъсир чоралари

2023 йилнинг 12 ойи давомида вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан ноқонуний ҳаражатларни, суиистеъмолчиликларни олдини олиш мақсадида жами 18 та шундан 14 та йиллик режага, 4 та топшириқларга асосан назорат тадбирлари ўтказилди.

        Топшириқларга асосан ўтказилган хизмат текшируви давомида 4 та ҳолатда, жами 4.4 млрд. сўмлик давлат харидлари йўналиши бўйича коррупцияга қарши қабул қилинган ички тартиб қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги хамда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

         Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг“daryo.uz.Internet nashri” мақоласи юзасидан киритган тақдимномаси ва вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармасида хизмат текшируви ўтказилиб, 2023 йил 8 март Халқаро хотин-қизлар байрамини нишонлаш муносабати билан 17-28 март кунлари қиймати 465 млн.сўмлик давлат харидларини амалга оширишда “Давлат харидлари тўғрисида” ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Ўтказилган хизмат текширув натижалари тўғрисидаги маълумотномаюзасидан ўтказилган йиғилиш баённомасига  асосан вилоят ҳокимининг 2023 йил 1 майдаги 98-3-0-F/23-сон фармойиши билан вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчиси в.в.б. А.Абдувахобов ва бош хисобчи А.Умаровларга “Ҳайфсан” интизомий жазоcи берилди.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 2023 йил 6 июлдаги электрон порталида 1 147 700.0 сўмлик махсус техника харид қилиш эълони бўйича,Зафаробод тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида2023 йил 6 июлдаги электрон порталида 791 300.0  сўмлик махсус техника харид қилиш эълони бўйича давлат хариди ва  Жиззах шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 2023 йил 01 ноябрдаги электрон порталда 1 725 000 000,0 сўмлик дарахт кўчириб ўтқазиш машинасини харид қилиш эълони бўйича давлат харидларининг  ҳужжатларини қонунийлиги юзасидан вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан хизмат текширувлари ўтказилди.

Хизмат текшируви натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” ги  ва “ Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланиб,Зафаробод тумани ҳокимлиги,  Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармалари буюртмачилигида махсус ахборот портали орқали ўтказилган танлов комиссияси баённомалари бекор қилиниб, хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги маълумотнома туман ҳокимликларига қонун талабларини бузилишига йўл қўйганхарид комиссияси раиси ва аъзоларига интизомий жазо қўллаш учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 1758-моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш ҳужжатларини кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судларига юборилиши таъминланди.

 

  1. Хулосалар

          2023 йил давомида  вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг   коррупцияга қарши курашиш бўйича  вилоят, шаҳар-туман ҳокимликлари ходимларнинг ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга оид тарғибот тадбирлари доирасидаги фаолиятини тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокимлигида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш  ишлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига талабларига риоя қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этилиб,  асосий эътибор ходимларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилганлиги сабабли салбий ҳолатларга йўл қўйилмади.

  1. Коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тадбир режалар

           Вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш учун  коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш бўйича ходимлар ва фуқаролар ўртасида сўровномалар ўтказиш, натижаси бўйича баҳолаш  ва хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича тадбирлар амалга ошириш.  

 

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

 ички назорат шўъбаси раҳбари                                                          С.Мелибаев

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!