Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика Бош прокурори ўринбосари, Адлия катта маслаҳатчиси Шохрух Аминов Дўстлик туманида бўлди
02 февраль 2024 г 336 Комментарии: 0
Шохрух Аминов туман ҳокими Шавкат Дарвишев, сектор раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ҳамроҳлигида дастлаб тумандаги Микросаноат ва хизмат кўрсатиш Марказида ташкил этилган янги лойиҳалар ҳамда унда тадбиркорларга яратиб берилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Шунингдек, меҳмон чиқинди сувларини тозалаш иншооти қурилиши, “Жиззах сув таъминот” АЖ Дўстлик туман филиали, “Чинобод” маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп қаватли турар жойлари қурилиши, “Чинобод” маҳалласида маҳалла “еттилиги” учун яратилган шароитлар, Деҳқон бозоридаги "Даладан дастурхонгача" савдо ярмаркалари, Ғофур Ғулом маҳалласидаги эски истироҳат боғи ўрнида бунёд этилаётган янги Деҳқон бозори қурилиши, шунингдек, кўп қаватли аҳоли турар жойларига хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис кампанияси фаолияти, аҳолига узлуксиз табиий, суюлтирилган газ, электр энергияси етказиб берилиши билан яқиндан танишди.
Шохрух Аминов коммунал соҳада хизмат кўрсатишни сифат даражасини ошириш бўйича тегишли соҳа вакилларига зарур топшириқлар берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!