» » Зафаробод тумани ёшлари билан «Жаҳолатга қарши маърифат» доирасида учрашув ўтказилди

Зафаробод тумани ёшлари билан «Жаҳолатга қарши маърифат» доирасида учрашув ўтказилди

05 февраль 2024 г 240 Комментарии: 0

Зафаробод туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб ва 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари ўртасида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассиси Ф.Маликов иштирокида «Жаҳолатга қарши маърифат» бош ғояси остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир давомида ёшларга ватанпарварлик, диний бағрикенглик, ота-она ва устозларга ҳурмат туйғуларини кучайтириш ҳамда ёт ғоялардан огоҳ бўлиш, ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадларда фойдаланиш ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Тадбир сўнггида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!