» » «Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

05 февраль 2024 г 295 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири эканлиги, ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келиши таъкидланди.

Тадбирда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, оқибатларини, имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини таъминлаш ҳамда давлат фуқаролик хизмати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари хусусида фикр-мулоҳаза юритилди.
Шу билан бирга тадбирда бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси томонидан бошқарма ходимларига Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати» тўғрисидаги қонунининг 28-моддаси 3-бандида белгиланганидек, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўрсатилган қайси моддалар коррупцияга оид жиноятлар турига кириши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!