Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Коррупцияга қарши курашиш: ҳар кун, ҳар лаҳза
16 декабрь 2022 г 578 Комментарии: 0
Тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётгани, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Президентимизнинг 2020 йил 26 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги Низоми мазмун ва моҳияти, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика комиссиясининг ташкил этилгани, Давлат дастури тасдиқлангани, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз борди.
– Коррупция – давр муаммоси, жамият равнақининг кушандаси, – дейди Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева. – Ҳар бир мамлакат ривожланиши, тараққий этиши, юксалган мамлакатлар қаторидан жой олиши учун албатта, бу муаммодан батамом қутулиши шарт. Ушбу иллатга қарши – нафақат Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, балки, ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотларининг катта-кичик раҳбар, ходимлари, ҳар бир фуқаро йил давомида курашмоғи керак. Шундагина, асрлар давомида илдиз отиб кетган иллатни таг-томири билан суғуриб ташлашимиз мумкин.
Очиқ мулоқотда иштирокчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!