» » Шароф Рашидов туманида сув тармоқлари мустаҳкамланмоқда

Шароф Рашидов туманида сув тармоқлари мустаҳкамланмоқда

16 февраль 2024 г 146 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, сувнинг исроф бўлишини олдини олиш мақсадида, 2023 йилнинг декабрь ойида 15 километр узунликда канал, коллектор ва ариқлар бетонланди.

Жорий йилнинг январь, февраль, март ойларида эса, жами 146 километр узунликда сув йўлларида бетонлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бунда тумандаги фермерлар ва сув хўжалиги ходимлари, зарур техника воситалари жалб этилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!