Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда қарийб 3000 км.лик ирригация ва мелиориация ишлари учун 41 та экскаватор жалб қилинди

Жиззахда қарийб 3000 км.лик ирригация ва мелиориация ишлари учун 41 та экскаватор жалб қилинди

21 январь 2022 йил
241
0

Айни кунларда Жиззах вилоятида канал ва ариқларни ҳамда коллектор-дренажларни тозалаш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари давом этмоқда. Ирригация ва мелиорация бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида 2021-2022 йилларнинг куз ва қиш ойларида 1 минг 486 км узунликдаги ерларда ирригация ҳамда 1 минг 500 км узунликда мелиорация тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Ўрганишларга кўра, бугунги кунда 799 км узунликдаги ички суғориш тармоқларида ишлар бажарилган. Иншоотларнинг 108,0 км қисми махсус техникалар ва 691, 0 км қисми эса қўл кучи ёрдамида тозаланган. Бу тадбирларни амалга ошириш учун 41 дона экскаватор жалб қилинган.

Мелиорация тадбирлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур ишлар 813,8 км коллектор ва 686,2 км кисми ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларида амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 19 январь ҳолатига қараганда, мавсум бошидан 176,7 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида тозалаш ишлари якунланиб, бир кунда ўртача 2 минг 470 км коллектор-дренаж тармоқларида бу борадаги тадбирлар олиб борилмоқда.

-Мелиорация тадбирлари учун 30 дона экскoватор ва ПДТ дренаж ювиш агрегатлари жалб қилинган, дейди “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси катта инспектори Искандар Хамидуллаев.- Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан мазкур йўналишда аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 14 тақдимнома киритилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш ҳамда кузги-қишки мавсумида белгиланган ирригация ва мелиорация чора-тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига 54 та огоҳлантирув хатлари ҳамда бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Хулоса қилиб айтганда, мавсумда белгиланган ирригация чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши вегетация даврида сув исрофгарчилигининг олдини олиб, ички суғориш тармоқларининг фойдали иш койфитсентини оширади. Мелиоратив тадбирлар эса суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражасини камайтириб, ушбу тадбирлар ўтказилган майдонларда зарарли тузларнинг дренаж тармоқлари орқали коллектор тармоқларига чиқиб кетишига эришилади. Бу эса мўл ҳосил гарови демакдир.

 “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар