Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сурияда бир ўлимдан қолган жиззахлик йигит Ўзбекистонга олиб келинди — ДХХ
26 февраль 2024 г 337 Комментарии: 0
2000 йилда Жиззах вилоятида туғилган шахс интернет тармоғи орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзоси билан танишиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни мақсад қилади.
Сўнгра виртуал танишининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг эътиборига тушмаслик бўйича берган кўрсатмалари асосида, 2023 йилнинг июнь ойида авиачиптани айнан учиб кетиш куни қиммат нархда бўлишига қарамай, сотиб олиб, Истанбул шаҳрига жўнаб кетади.
Туркия орқали Сурияга ўтган жиззахлик йигит «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзолари сафида ғоявий ҳамда ҳарбий тайёргарликдан ўтади.
Аммо, Сурия ҳукумати кучлари томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар натижасида жиддий жароҳат олади. Соғлиги тикланганидан кейин, у террористик ташкилотнинг хўжалик ишларига жалб этилади.
2023 йилнинг декабрь ойида даволаниш учун яширин йўллар билан Суриядан қўшни давлатга ўтган вақтида қўлга олингач, Ўзбекистонга олиб келинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!