Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
16 май 2022 г 1 554 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида яшовчи, 2000 й.т. “Ш.Л.” ўзининг уяли телефонидаги "Инстаграм" ижтимоий тармоғида аккаунт яратиб, у орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абдували кори, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллох Бухорий ва бошқаларнинг акидапарастлик ғоялари билан йуғрилган материалларни тарқатиб келган.
Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “Ш.Л.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!