» » Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда

Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда

26 февраль 2024 г 283 Комментарии: 0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди.

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди, десак, муболаға эмас.

Биргина Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Н. Сидиқов томонидан ҳам жойларда мунтазам равишда аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Мамарасул Жалилов деҳқон хўжалигининг ижара шартномаси ва давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида қилган мурожаати кадастр ходимлар томонидан ўрганилиб чиқилди.

Натижада М.Жалиловга деҳқон хўжалигига ижара шартномаси қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, Мирзачўл тумани, Боғбон ҚФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Одилжон Ҳакимовнинг 15 йилдан буён яшаб келаётган уй-жойига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам мутасаддилар иштирокида ўрганилиб, ўзининг ижобий ечимини топди.

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш — энг асосий мақсад. Зеро, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнаши, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!