Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янги тайинланган Мирзачўл тумани ҳокими нуронийлар билан учрашди
27 февраль 2024 г 290 Комментарии: 0
Мирзачўл туман ҳокими Б. Мирзақулов тумандаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раислари фаол нуронийлар билан учрашди.
Учрашувда туманнинг “Нуронийлар” жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тарғибот гуруҳлари билан иш олиб боришдаги илғор тажрибасига тўхталиниб, Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги 2023-йил 11-мартдаги ПҚ-92 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Кексалар маслаҳат гуруҳи" иштирокида ёшлар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойили асосида бириктирилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил фикр юритилди.
Мазкур мақсад-вазифаларни амалга оширишда мирзачўллик нуроний-кексалар ҳам фаол ва ташаббускор бўлиши, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан эзгу саъй-ҳаракатларни амалга оширишда барчага ибрат намунасини кўрсатишлари кераклиги қайд этилди.
Даставвал, хонадонлардаги муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда маҳалла раислари, масъуллар билан етарлича тезлик ва сифатда ҳал қилиш чораларини кўриш, аҳлоқ ва одоб, ёшлар таълим ва тарбияси масалалари ҳақида муҳокама қилинди.
Туман ҳокими ўз сўзида туманнинг ёши улуғ кексалари маънавиятли ва савияли эканини эътироф этди. Шу билан бирга ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлиш, тинчликнинг қадрига етиш, мурожаатларни жойида ҳал этиш, одамлар дардини биргаликда енгиллаштириш ҳақида тўхталди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!