Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлдаги кексалар эҳтиром ва эъзозда бўлишмоқда (фото)
15 ноябрь 2021 г 877 Комментарии: 0
Мирзачўл тумани “Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғинида кексалар учун туризм ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда фуқоролар йиғини оқсоқоллари, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар иштирок этди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таьминлаш, шунингдек, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Тадбир доирасида “Касбим-фахрим” мавзусида ўтказилган кекса авлод вакиллари ва ёшлар учрашуви йиғилганларга катта таассурот қолдирди. Шунингдек, “Бобом, бувим ва мен китобхон” шиори остида ташкил этилган китоб ярмаркаси барча иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.
Тадбир ниҳоясида “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” номли туман маданият уйи ҳамда ижрочи ёшлар томонидан намойиш этилган мусиқий дастур нуронийлар қалбига хуш кайфият бағишлади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!