Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янги тайинланган Бахмал тумани ҳокими ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриш лойиҳаси билан танишди
28 февраль 2024 г 280 Комментарии: 0
Бахмал тумани ҳокими А.Эргашев "Ўсмат" ШФЙ, Зарафшон - Мирзачўл магистрал сув тармоғидан Узунбулоқ - Ўсмат йўналиши бўйича ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриш” лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сон қарорига асосан амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида Бахмал туманидаги 6 та маҳалларда истиқомат қилувчи 13,7 минг нафар аҳолини марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.
Шунингдек, сектор раҳбарлари “Узунбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти иш самарадорлигини ошириш, “Маҳалла еттилиги”нинг ўз имкониятларидан фойдаланиши, улар орасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!