Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал тумани ҳокими “Мўғол” қишлоқғидаги қурилаётган сув омборининг қурилиш ишлари билан танишди
28 июль 2022 г 769 Комментарии: 0
Бахмал тумани ҳокими М.Анорбоев 1-сектор ҳудудидаги “Мўғол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган сув омборининг қурилиш ишлари билан танишди.
Маҳалладаги фуқаролар билан жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.
Сўнг сайёр қабул тумандаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида давом этди. Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 40 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!