» » Арнасой ҳокими муаммоларни “хонадонбай” ўрганмоқда

Арнасой ҳокими муаммоларни “хонадонбай” ўрганмоқда

16 февраль 2022 г 595 Комментарии: 0

Арнасой тумани ҳокими маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аввал “маҳаллабай” сўнг, “хонадонбай” шаклида ўрганиб чиқмоқда.

Дастлаб туман ҳокими Хуршид Алимарданов маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла етакчилари билан учрашиб. жойларда иқтисодий аҳволни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиприш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди, бу борадаги ишларга ўз таклиф ва тавсияларини берди.  

Шундан сўнг, тумандаги “Дўстлик” ва “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб, уларнинг яшаш тарзини “хонадонбай” ўрганди. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳар бир маҳалладаги хонадонларга ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига молиявий кўмак бериш, ажратилган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга субсидия маблағлари ажратиш, томорқадан самарали фойдаланиш учун экинларни экишда кўчат, ўғит, иссиқхона, сув масалаларини ҳал этиш, паррандачиликни йўлга қўйишда кўмаклашиш масалаларини “йўл харитаси” га киритиб, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига шу жойни ўзида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ вазифалар берилди. 

А.Қаюмов,  Ж.Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!