Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳри ва Пахтакор туманларида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
14 декабрь 2018 г 2 442 Комментарии: 0
Жиззах шаҳри ва Пахтакор туманларида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланадиган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, “Тозалаш” тадбири давомида Жиззах шаҳрининг “Халқабод”, “Бобур”, “Маданият” ва “Сайилжойи” маҳаллалари ҳамда Пахтакор туманидаги “Сувонобод”, “Дўстлик”, “Олтинкул” ва “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо расталари ва вақтинча ишсиз бўлган фуқаролардан ашёвий далил сифатида “Новый век” ва “Трения” сингари ноқонуний тарзда олиб кирилган пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур шахслардан ушбу пиротехника воситалари мусодара қилиниб, ҳозирда суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!