» » Вилоят ҳокимининг мурожаати (маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари ходимларига)

Вилоят ҳокимининг мурожаати (маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари ходимларига)

29 февраль 2024 г 118 Комментарии: 0

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири эканлиги, ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келаётганлигини яхши биласиз. Шу боис, унга қарши кураш халқаро ҳамжамият доирасида аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олгани бежиз эмас.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Хурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз маърузаларида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”лигини, қайта-қайта тилга оладилар.

Коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган ижтимоий ва ҳуқуқий адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимиз фаровонлиги, юртмиз ривожи ва гуллаб яшнаши ва обод бўлиши ҳар бир фуқароларда миллий ғурурнинг қай даражада шаклланганлигига боғлик. Бу қаби шаҳслар энг аввало пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши, бир сўз билан айтганда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши зарур. 

Коррупцияга нисбатан муросасизлик тамойилига амал қилган ҳолда ҳокимликнинг барча ходимларига бевосита ёки билвосита, шахсан ёки воситачилар орқали ҳар қандай коррупциявий ҳаракатларда иштирок этиш қатъиян ман этилади, яъни, улар ўз мансаб ва хизмат мавқеидан ўз манфаати йўлида ноқонуний фойдаланиши, шунингдек хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш қатъий тартибда тақиқланади ва қонуний жавобгарликка тортилади.

Ҳокимлик ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига ҳам қатъий риоя қилишлари, шунингдек ҳокимлик обрўсига, қадр-қимматига, нуфузига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг қонуний фаолиятига, холислигига, ҳисобдорлигига, очиқлигига ва шаффофлигига шубҳа туғдирадиган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишга мажбурдирлар.

Шунингдек, ходимлар ҳокимлик манфаатларига зид келадиган ёки зид келиши мумкин бўлган шахсий манфаатлар билан боғлик коррупциявий ҳолатлар юзасидан Жиззах вилояти ҳокимлигининг Коррупцияга қарши ички назорат шўъбасини  хабардор қилишлари лозим.

Содир этилган ҳар қандай коррупциявий жиноят сирлигича қолмайди, албатта ошкор бўлади. Шунинг учун, мен сизларни огоҳлантирмоқчиман, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррар, буни ҳар биримиз теран ҳис қилишимиз зарур.

Ҳокимлик ходимлари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли ва қалби тоза, кўнгли очиқ, ақл-заковат соҳиби бўлиши, муҳум аҳамиятга эга. Улар фуқаролар ва ҳамкасблари билан самимий муносабатда бўлиши, бир-бирини ҳурмат қилиши, иш юзасидан қўполлик қилмаслиги, ўз шаъни ва бошқалар қадр-қимматини қадирлаши лозим.

Сизу биз, хаммамиз биргаликда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борайлик!

 Вилоят ҳокими                                           Э.Салиев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!