» » Спорт вазири ва Жиззах вилояти ҳокими вилоятда спортни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказди

Спорт вазири ва Жиззах вилояти ҳокими вилоятда спортни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказди

11 март 2024 г 330 Комментарии: 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина спорт мактабларига ташрифи давомида спорт соҳасини ривожлантириш бўйича берган топшириқларига асосан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташриф давомида - соҳадаги спортчилар селекцияси, спортни оммалаштириш ва чекка ҳудудлардаги спортчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирилди.

Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида федерациялар, спорт мактаблари раҳбарлари ва масъуллар иштирокида ҳудудда соҳани янада ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида масъулларга шароитларни янада яхшилаш ва спортчи-ўқувчиларга кенг имкониятлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!