Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Бир ҳафтада, бир китоб» лойиҳаси давом этмоқда
12 март 2024 г 279 Комментарии: 0
Жиззах политехника институтида факультетлар кесимида «Бир ҳафтада, бир китоб» лойиҳаси доирасида ташкил этиб келинаётган навбатдаги танлов Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси асосида ўтказилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 19 январда тасдиқланган «2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларида талаба-ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган кунлик тадбирларнинг ярим йиллик календарь режаси»нинг 21-банди ижросини таъминлаш мақсадида Сервис факультетида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси асосида «Бир ҳафтада, бир китоб» танлови ўтказилди. Танловда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Холбекова, факультет тюторлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Танловни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Холбекова очиб бериб, танлов ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига асосан барча факультетларда кетма-кет тарзда ўтказилиб келинаётганлиги, бу ҳафта 11-16 март кунлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси танлаб олинганлиги, республикадаги барча қонунларнинг асоси Конституция эканлиги, қонунда фуқароларнинг эркинликлари, ҳуқуқлари билан бир қаторда мажбуриятлари ҳамда бурчлари ҳам белгилаб қўйилганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Танлов якунига кўра қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритишди:
1 ўрин – 533-21 гуруҳ талабаси Пайзимуродова Мафтуна;
2 ўрин – 533-21 гуруҳ талабаси Мустафоқулова Комила;
3 ўрин – 521-23 гуруҳ талабаси Худойқулов Жаҳонгир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!