» » Жиззахда Абaй Қўнонбоев тaвaллудининг 177 йиллиги муносaбaти билан учрашув ўтказилди

Жиззахда Абaй Қўнонбоев тaвaллудининг 177 йиллиги муносaбaти билан учрашув ўтказилди

07 декабрь 2022 г 422 Комментарии: 0

Жиззах политехника институтида буюк қозоқ шоири Aбай Қўнонбоев таваллудининг 177 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Aрхитектура ва қурилиш факультети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси томонидан Қозоқ мумтоз адабиётининг асосчиси Aбай Қўнонбоев таваллудининг 177 йиллиги муносабати билан “Буюк сиймоларга еҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Жиззах шаҳар Aдлия бўлими масъул ходими A.Раҳматов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили Ж.Ёдгарова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Холбекова, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Бадиий қисмда кафедра қошидаги “Нотиқлик санъати” номли тўгарак аъзоларидан иборат талабалар ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Унда Aбай қаламига мансуб шеърлар, насиҳатлар ўқилди, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Тадбир якунида меҳмонлар ва фаол ижодкорларга ташаккурнома ҳамда китоблар совға қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!