» » ЖДПУда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси баҳорги мавсумига старт берилди

ЖДПУда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси баҳорги мавсумига старт берилди

12 март 2024 г 178 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, Жиззах давлат педагогика университетида «Профессорлар боғи» ташкил этилган эди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига асосан ушбу боғга университет профессор-ўқитувчилари томонидан 2023 йил куз мавсумида 100 га яқин дарахт кўчатлари экилган бўлиб, жорий йилнинг баҳор мавсумида яна дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳанинг баҳорги мавсумига старт берилди. Дарахт экиш тадбирида университет ректори Ш.Шарипов, соҳа проректорлари, факультет деканлари ҳамда бир гуруҳ олимлар қатнашдилар.Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар университет ҳовлисида барпо этилаётган «Профессорлар боғи» қиёфасини обод этиш баробарида, асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!