» » Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин  бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин  бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби

11 март 2024 г 161 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг  2023 йил 11 мартдаги 54-сонли буйруғи билан  “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланган.

Мазкур Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.

Давлат фуқаролик хизматчиси унга халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан меҳмондўстлик белгиси сифатида билдирилган таклифни қабул қилиши  мумкин, таклифнинг беғаразлигига шубҳа сезган тақдирда таклифни дарҳол рад этиши ва алоқа воситалари орқали бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўлинмасини огоҳлантириши  шарт.

 Совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараварига тенг ёки ундан кўп бўлмаган миқдорда эканлиги аниқланган тақдирда, совға давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади ва далолатнома расмийлаштирилади.

 Совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараваридан ортиқлиги аниқланган тақдирда, совға молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органининг балансига кирим қилинади.

 Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа тадбирлар муносабати билан қабул қилинган совғалар Хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан давлат фуқаролик хизматчилари томонидан қабул қилинган совғалар бўйича рейстрда (Совғалар рейстри) рўйхатга олиниши белгиланган.

 

            Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

            ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!