Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди
15 июль 2023 г 308 Комментарии: 0
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари учун Давлат фуқаролик хизматчилари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда:
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги” 54-сонли буйруғи мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!